Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:46

Фарзанди қон саратонига касалига чалинган ота-оналар оҳи осмонга ўрламоқда


Тошкентдаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида қон раки – лейкоз билан касалланган болалар йиллаб даволанмоқда, аммо уларнинг ота-оналари ўта қиммат бўлган дори-дармонга пул топа олмаётир (“Оила ва жамият”, 23 май). Касалнинг оғир-енгиллигига қараб бемор 7-8 курс даволаниши керак. Бир курс даволанишнинг ўзига эса 10-15 миллион сўм сарфланади. “Аспарагиназа” деб аталган бармоқдек ампула 1,2 миллион сўм, қонни текширувдан тозалаб ўтказадиган “Тромбо” аппарати 200-350 долларгача сотилади. Мақолада давлатмандлар саховатпешаликка даъват этилган. Тўйга "бирров"га келган отарчига пул сочиш, қимматбаҳо машиналарга бир неча миллион сўм турадиган суперномер тақиш ўрнига оҳи етти осмонга етаётган бечора ота-оналарга ёрдам бериш тавсия қилинган.

XS
SM
MD
LG