Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:52

Шимолий Корея Трампнинг қарорига қарамай, музокара олиб боришга тайёр


Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ке Гван (ўртада)
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ке Гван (ўртада)

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган учрашувдан воз кечган бўлишига қарамасдан, Шимолий Корея АҚШ билан музокара олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.

Президент Трампнинг бундай қарор қабул қилишига Пхеньяннинг “чексиз ғазаби ва ошкора хусумати” сабаб бўлган.

25 май куни Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ке Гван Трамп билдирувига жавобан Пхеньян Вашингтон билан муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Гван Трамп қарори “кутилмаган” ва “таассуфли” эканлигини айтган ва АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги алоқалар қанчалик ёмон аҳволда эканлигини кўрсатишини айтган.

Шимоли Корея матбуоти тарқатдан хабарларда ёзилишича, Гван:

- Дунё ва Корея яриморолида тинчлик ва барқарорлик бўлиши учун қўлимиздан келганини қилишда давом этамиз, АҚШга вақт ва фурсат беришга тайёрмиз, - деган.

Трамп бир кун аввал Ким Чен Инга мактуб йўллаб, Шимолий Корея томонидан берилган, “хусумат ва очиқ душманликка асосланган” сўнгги баёнотлар узоқ кутилган учрашувни шу кунларда ўтказиш имконини йўққа чиқарганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG