Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Нидерландия ва Австралия MH17 рейси ҳалокати учун Россияни расман айблайди


Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок Нидерландия ҳамда Австралия 2014 йилда Украина устида MH17 рейси билан учган самолётни уриб туширишда Россияни расман айблашини билдирди.

25 май куни Блок:

- Ҳукумат энди Россияни расман жавобгар деб топиб, навбатдаги қадамни ташламоқда, - деди.

Бундан бир кун аввал нидерландияликлар бошчилигидаги Қўшма тергов гуруҳи (JIT) учоқни Украина устида уриб туширган “БУК” ракетасини Россиянинг 53-зенит бригадаси учирганини хулоса қилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги бу айбловни рад этди.

MH17 рейси билан учган самолёт 2014 йил 17 июль куни Украинанинг Донецк вилоятидаги можароли ҳудудда уриб туширилган ва натижада 298 киши қурбон бўлган эди.

Россия Украина ички ишларига аралашганини рад этиб келаётган бўлишига қарамай, Москва Киевга қарши курашаётган айирмачиларга ҳарбий, иқтисодий ҳамда сиёсий кўмак бериб келаётганини тасдиқловчи етарлича далил мавжуд.

Россия ва айирмачилар MH17 учоғини уриб туширганини рад этиб, альтернатив версияларни таклиф қилиб келади. Терговчилар бу версияларнинг барчаси асоссиз эканлигини кўрсатиб берган.

XS
SM
MD
LG