Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 17:48

Ирландияликларнинг учдан икки қисми аборт қонунийлаштирилиши тарафдори  


Ирландияликларнинг учдан икки қисми абортларнинг қонунийлаштирилиши тарафдори эканликларини билдирди.

Мамлакатда жума куни ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 68 фоизи абортларнинг қонунийлаштирилишини қўллаб-қувватлаган.

Сўровда қатнашганларнинг 32 фоизи бунга қарши чиққан. Уларга кўра, аборт одам ўлдиришдек гап.

Пойтахт Дублин шаҳрида эса аброт қонунийлаштирилиши тарафдорлари кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бу шаҳарда ўтказилган сўровда респондентларнинг 80 фоизи 12 ойгача бўлган ҳомиланинг аборт қилиш қонунийлаштирилишини ёқлаган.

Шунингдек, мамлакат Вазирлар маҳкамаси ва Адлия вазирлиги ҳам аборт қонунийлаштирилиши тарафдори.

Бугунги кунда Ирландияда ҳомиланинг олиб ташланишига қарши кескин қонунлар ўз кучида қолмоқда.

Қонунни бузганлар 14 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин.

Бундан ташқари ҳомиладор бўлишнинг олдини олувчи воситаларнинг сотилиши ҳам мамлакатда тақиқланган.

2014 йилда Ирландияда агар ҳомила аёл соғлигига зиён қилса аборот қилишга руҳсат берувчи қонун қабул қилинган эди.

Ирландияда йилига 3000 аёл ҳомиласини олдириш учун Британияга боради.

1980 йилдан 2016 йилгача 170 минг ирландиялик мамлакат ташқарисига чиқиб ҳомиласини олдирган.

XS
SM
MD
LG