Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:19

Грузия бош вазири намойишчиларнинг истеъфога чиқиш талабини рад этди


Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили Тбилисида давом этаётган норозилик намойиши иштирокчиларининг талабига бўйсунмай, истеъфога чиқишдан воз кечди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайти хабар берди.

Пайшанба куни Тбилисида парламент биноси олдида бир неча минг киши тўпланди, улар ўтган йилнинг декабрь ойида икки нафар ўсмирнинг ўлими билан боғлиқ жиноий иш барбод бўлишида айбдор деб билган амалдорлар жазога тортилишини талаб қилишди.

Ўлдирилганлардан бирининг отаси Заза Саралидзенинг ишонишича, бош прокурор ва идоранинг бошқа ходимлари қотилни яширишмоқда ва далилларни йўқ қилиб ташлашган. Бунинг натижасида суд қотилликда гумон қилинган икки нафар гумондорнинг айбини исботлай олмади.

Аввалига, намойиш иштирокчилари Бош прокурор Ираклий Шотадзенинг истеъфосини талаб қилишди. Бунинг натижасида у истеъфога чиқди, бироқ бу намойишчиларни қаноатлантирмади, улар янги талаб билан - Грузия ҳукумати истеъфога чиқишини талаб қилиб чиқишди.

Норозилик намойишида сўзлашга имкони берилмаган Квирикашвили брифинг ўтказиб жиноий ишни тергов қилиш шахсан ИИВ раҳбари Георгий Гахария назоратида бўлишини маълум қилди.

200га яқин киши майдонга ўрнатилган чодир ва парламент биносининг соябони остида тунни ўтказдилар. Намойиш ташкилотчиларининг баёнот беришича, намойиш жума куни давом эттирилади.

XS
SM
MD
LG