Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:21

Тожикистон муфтийси қоидасиз жанг ва боксни ҳаром деб атади


Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода.
Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода.

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода спортнинг қоидасиз жанг ва бокс турларини ҳаром, деб атади.

Душанбе шаҳридаги марказий масжидда 1 июнь кунги жума намозидан олдин қилган маъвизаси давомида муфтий ўз қарорини спортнинг бу турлари саломатликка зарар етказиши билан изоҳлади.

“Пул тикиб ўйналадиган ўйинларнинг барча турлари ҳаромдир. Вақтни бекорга ўтказишади. На ақлга, на танага фойдаси бор. Бу ҳаром”, - деган Тожикистон муфтийси.

Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг фикрича, ёшларнинг кураш билан шуғулланиши жоиздир.

Ўтган йил кузида Тожикистоннинг Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси мактаблар спорт мактабларида спортнинг 9 тури бўйича секцияларни тақиқлаб қўйган эди. Тақиқланган спорт турлари орасида профессионал бокс, қўл жанги ва бошқалар бор.

XS
SM
MD
LG