Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 20:22

Кобулда уламолар кенгаши мажлиси ўтаётган бино эшиги олдида худкуш ўзини портлатди


Хавфсизлик кучлари портлаш амалга оширилган жой атрофини назоратга олди. 2018, 4 июнь.

Афғонистон хавфсизлик идоралари расмийларининг билдиришича, Кобулда диний уламолар кенгаши йиғини давомида худкуш ҳужуми амалга оширилган, натижада камида 7 киши ҳалок бўлган.

Полиция бўлими етакчиси Ғофур Азиз 4 июнь куни кенгаш йиғини бўлиб ўтаётган комплекс эшиклари олдида худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборганини айтди.

Ҳужумдан бир оз аввал йиғинда қатнашган 2000 дан ошиқ руҳоний, олим ва дин пешвоси худкуш ҳужумлари Исломда ҳаром эканлиги ҳақида фатво чиқарган.

Йиғин иштирокчилари, шунингдек, Афғонистон кучларини ва толибларни ўқ отишни тўхтатишга келишиб олишга ва тинчлик музокараларини олиб боришга чорлаган.

Кейинги ойларда Қобулда бир неча террор ҳужуми амалга оширилда. Ҳужумлар Рамазон ойида ҳам тинчигани йўқ.

XS
SM
MD
LG