Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 22:55

Покистонда армияни танқид қилган журналист ўғирлаб кетилди, аммо тезда қўйиб юборилди


Кейинги йилларда Покистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият салбий томонга ўзгарди.

6 июнь куни Покистонда мамлакат армиясини тез-тез танқид қилиб турадиган журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Гул Бухорий ўғирлаб кетилган, аммо орадан бир неча соат ўтганидан кейин қўйиб юборилган. Бу ҳақда Бухорийнинг оила аъзолари ва ҳамкасблари билдирди.

Ҳам Биртания, ҳам Покистон фуқаролигига эга Бухорий 25 июлга белгиланган сайлов олдидан ижтимоий тармоқларда Покистон ҳарбийларини кескин танқид қилиб келади.

Бухорий, шунингдек, Покистон мусулмон лигаси партияси асосчиси, собиқ бош вазир Навоз Шарифни ҳимоялаб келади.

Журналист ўғирлаб кетилишидан бир кун аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат армияси матбуот котиби ҳарбийлар Покистонни танқид қилувчиларни кузатаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Кейинги йилларда Покистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият салбий томонга ўзгарди.

6 июнь куни Бухорий кечки теледастурга кетаётган пайтида Лоҳур шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Орадан бир неча соат ўтгач, унинг турмуш ўртоғи Али Нодир рафиқаси соғ-саломат уйга қайтганини билдирди.

XS
SM
MD
LG