Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:23

Қамчиқда бир қанча автомобилни сел оқизиб кетди


8 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрини Фарғона водийси билан боғлайдиган Қамчиқ довонида сел келиши оқибатида бир нечта автомобилни сел оқизиб кетди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, нохуш ҳодиса "Тошкент-Ўш" йўлининг 225-километрида содир бўлган.

"Натижада, тош ва тупроқ массаси йўлнинг автомобиль қатнов қисмида ҳаракатланаётган 2 та енгил автомобиль воситасини суриб, йўл четига чиқариб юборган. Мазкур автомобиль воситаларида бўлган 6 нафар фуқаролар ФВВнинг "Қамчиқ" МҚҚБ қутқарувчилари томонидан қутқариб олиниб, уларга жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, улардан икки нафари Ангрен шаҳар марказий касалхонасига юборилган ва тўрт нафар фуқарога довондаги "Булоқ" тиббий ёрдам масканида тиббий ёрдам кўрсатилган", — дейилади ФВВ хабарида.

Довонда 9 июн соат 8:00 дан автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.

Бир кун аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида сел оқибатлари ҳақида огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG