Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 15:03

АҚШ президенти Муҳаммад Алини ўлимидан сўнг афв этмоқчи


U.S. -- In this February 1967, file photo, Muhammad Ali gets his gloves laced by trainer Angelo Dundee while training in Houston, Texas, for a title fight against Ernie Terrell.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий хизматдан бўйин товлашда айбланган машҳур боксчи Муҳаммад Алини афв этиш ҳақида ўйлаётганини айтди.

Трампга кўра, марҳум спортчининг исми афв этилишга номзод бир неча минг кишилик рўйхатга киритилган.

Муҳаммад Али 1967 йилда, Вьетнам уруши чоғида ҳарбий хизматга боришни истамагани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этиш, 10 минг доллар миқдоридаги жарима ва бокс мусобақаларида қатнашмасликка ҳукм қилинган эди.

Лекин апелляцияни кўриб чиқиш чоғида ҳукмни ижро этиш кечиктирилгани сабаб Али қамалмай қолди.

1971 йилда эса АҚШ Олий суди ҳукмни бекор қилди.

Бироқ судланганлиги туфайли боксчи қарийб тўрт йил рингга чиқа олмади.

Муҳаммад Алининг адвокати марҳум боксчини афв этишга ҳожат йўқлинини айтди.

Рон Твилга кўра, Муҳаммад Алига чиқарилган ҳукм 1971 йилда бекор бўлган, уни афв этишдан маъно йўқ.

Машҳур боксчи Муҳаммад Али икки йил аввал оғир ҳасталикдан сўнг 74 ёшида вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG