Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 11:32

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари икки давлат чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди


Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жеенбеков Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан Хитойнинг Чиндао шаҳрида учрашди. 2018, 9 июнь.

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Сўўрўнбай Жеенбеков икки давлат чегарасидаги вазият юзасидан ташвиш бирдирди.

Тожикистон президенти матбуот марказининг хабар беришича, ушбу мулоқот 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити жараёнида Хитойнинг Чиндао шаҳрида бӯлиб ӯтган.

Тожикистон президенти матбуот марказининг расмий баёнотида айтилишича, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари икки давлат ӯртасидаги чегарада низоли вазиятлар олдини олиш мақсадида ҳукуматлараро “Давлат чегараси” ва “Тожикистон ва Қирғизистон чегараси линиясида иқтисодий фаолиятни тақиқлаш” борасидаги битимларни имзолашни таклиф қилган.

Ушбу баёнотда мазкур битимлар Тожикистон ва Қирғизистон ӯртасидаги чегарани делимитация ва демаркация ишлари якунлашидан олдин имзоланиши мақсадга мувофиқ эканлиги айтилган .

4 июнь куни Боткен вилояти Лайлак туманининг Тожикистон чегараси яқинидаги Максат қишлоғида маҳаллий аҳоли билан чиққан можаро давомида осмонга ўқ отган тожик чегарачиларини қирғизистонлик чегарачилар қўлга олган ва кейин уларни Тожикистонга топширган эди.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасининг узунлиги 976 километрни ташкил этиб, ҳозирга қадар унинг 504 километри делимитация ва демаркация қилинган.

XS
SM
MD
LG