Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 03:02

Олий суд ҳимояга муҳтож гувоҳларнинг юзини ва паспортини ўзгартиришни таклиф қилди


Ўзбекистон Олий суди биноси.

Ўзбекистон Олий суди жиноят ишларида гувоҳ сифатида қатнашаётган шахсларни зарур ҳолатда ҳимоялаш учун юзи ва паспорт маълумотларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Бу борада Олий суд томонидан ишлаб чиқилган “Жабрланганлар, гувоҳлар ва жиноий процесснинг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 26 июнгача халқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада оғир ва ўта оғир жиноят ишлари бўйича гувоҳларни ҳимоя қилиш дастурига киритилган одамларнинг юзини ўзгартириш, паспортини янгилаш каби моддалар ҳам бор. Бундан ташқари гувоҳлар яшаётган хонадонларни, жиноий процесс иштирокчиларини шахсан қўриқлаш, уларга техник ҳимоя воситаларни бериш, яшаш ва ишлаш жойини ўзгартириш каби чоралар ҳам белгиланган.

Қонун лойиҳасида белгиланишича, гувоҳларнинг юзини фақат уларнинг розилиги билангина ўзгартиришга рухсат берилади. Гувоҳларни ҳимоя қилиш дастури давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG