Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2018, Тошкент вақти: 11:43

Украина Россияни терроризмга қарши курашга доир конвенцияни бузганликда айблади


Украина президенти Пётр Порошенко

Украина БМТнинг Халқаро судига топширган меморандумда Россия Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни бузаётгани айтилган. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко хабар берди.

У «айнан 12 июн - Россия кунида БМТ Халқаро суди Украинанинг Россияга қарши Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенция бузилаётгани бўйича Меморандумини тақдим этиш учун белгилаб қўйгани «жуда рамзий» маънога эга», деди. "Меморандумда суд амалиёти учун кўп миқдорда кўрсатмалар бор", – дея ёзди Порошенко ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг сўзларига кўра, меморандум 29 бобдан иборат бўлиб, матни 17,5 минг саҳифадан иборат. У бу ҳақда Твиттер орқали маълум қилди.

Ҳужжатни топширилиши юзасидан изоҳ берган Украина ташқи ишлар вазирининг Европа интеграцияси масалалари бўйича ўринбосари Елена Зеркаль Москва худди "Грузия Россияга қарши" ишида бўлгани каби бу гал ҳам суд юрисдикциясига эътироз билдиришини тахмин қилди. Унинг фикрича, ишни Халқаро суд юрисдикциясида кўриб чиқилишини ўрганиш учун бир ярим йилгача вақт кетиши мумкин.

Шу йилнинг январь ойида берилган даъво аризасида Киев Россияни «терроризмни молиялаштириш»ни тан олиши, Донбассдаги айирмачиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши, шунингдек Донецк вилояти осмонида уриб туширилган Малайзиянинг «Боинг» самолёти ва Украина шарқидаги шаҳарлар аҳолисини ўққа тутаётгани учун тўлалигича товон тўлашини талаб қилмоқда.

БМТнинг Халқаро суди 19 апрель куни Украинанинг Россияга нисбатан чора кўрилиши борасидаги талабини қисман қаноатлантирган эди, Россияга қрим-татарлар ҳуқуқларини поймол қилишдан тийилиб туриш ва Қримда украин тилида таълим беришни таъминлаш юклатилган эди. Ўшанда РФ ТИВ БМТ суди Украина даъво аризасини кўриб чиқаётганда, Москванинг таъкидлашича, «Қрим мақоми масаласида» Киев баёнотини «қўллаб-қувватламасликка» чақирган эди.

XS
SM
MD
LG