Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:41

Сеул: Денуклеаризация бўйича музокаралар илгари силжиши учун қўшма ҳарбий машқлар тўхтатилиши мумкин


АҚШ президенти Дональд Трамп 12 июнь куни Сингапурда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тарихда биринчи марта учрашди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 12 июнь куни Сингапурда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тарихда биринчи марта учрашди.

Шимолий Кореяни денуклеаризациялаш - ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш учун АҚШ Жанубий Корея билан ўтказиб келаётган қўшма ҳарбий машқлар тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда 13 июнь куни Жанубий Корея президенти маъмурияти билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 12 июнь куни Сингапурда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тарихда биринчи марта учрашди. Урашув ортидан Трапм “порвокацион” ва АҚШга қимматга тушиб келаётган ҳарбий машқлар тўхатилишини айтди.

Шимолий Корея эса, ўз навбатида, Трамп билан қадам-бақадам денуклеаризация жараёнини йўлга қўйишга келишилганини билдирди. Бунинг учун икки Корея ўртасидаги тангликни бартараф этиш ҳамда тинчлик ўрнатиш учун ҳар икки тараф биргаликда чора кўради.

Трамп ва Ким учрашувидан кейин Шимолий Корея ёйинлаган илк расмий билдирувни Корея марказий ахборот агентлиги тарқатди.

Билдирувда Пхеньян ядровий қуроллардан воз кечиши АҚШ ўзининг “тажовузкор” ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишига боғлиқ эканлиги айтилади.

АҚШ Жанубий Корея билан ўтказиб келаётган ҳарбий машқлар Шимолий Кореяни ташвишлантириб келади.

XS
SM
MD
LG