Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 21:30

Қамчиқ довонида юк машинаси жарга қулади, ҳайдовчи ҳалок бўлди.


"DAF" русумидаги юк машинаси. иллюстратив сурат.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, воқеа 12 июнь куни Қамчиқ довонинг Наманган вилояти Поп туманидан ўтувчи қисмида юз берган.

“Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “DAF” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси “Қамчиқ” довонидан тушаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл ўртасида турган темир тўсиққа урилган. Сўнгра қарама-қарши йўналишга ўтиб йўл четидаги темир тўсиқларни бузиб жарликка тушиб кетган.

“Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.О. эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG