Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 03:00

Президент матбуот хизматининг 13 июнда билдиришича, Рамазон ҳайити муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Ўзбекистон халқини ҳайит билан қутлади.

“Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз”, - деб бошланган табрикда Трамп: “Америка Қўшма Штатлари кўплаб дин вакиллари, шу жумладан, мамлакатимизга муҳим ҳисса қўшган ва қуролли кучларимизда муносиб хизмат қилган америкалик мусулмонларнинг ҳам юртидир. Мен дунёдаги барча мусулмонларга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Ушбу байрам кунларида ва келгуси йилда уларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман”, - деб таъкидлайди.

АҚШ президенти ўз мактубини ўзбек тилида “Ийд муборак”, деган сўзлар билан якунлаган.

XS
SM
MD
LG