Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:40

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда


Россияда 14 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда. Бу мамлакат илк бор чемпионатни ўзида қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирнинг расмий очилиш маросими Москва вақти билан 16.00да очилади. Шундан сўнг соат 18.00да Москванинг «Лужники» стадионида Россия ва Саудия Арабистони жамоаларининг ўйинлари бўлиб ўтади.

Тадбирнинг очилиши маросимига 10дан ортиқ, асосан Лотин Америкаси ва МДҲ мамлакатларининг раҳбарлари етиб келди. Саудия Арабистони номидан тадбир очилишида валиаҳд шаҳзода Муҳаммед бен Сальман Аль Сауд иштирок этади.

Шимолий Корея номидан чемпионат очилишида Халқ Вакиллари Олиййиғини президиуми раиси Ким Ён Нам қатнашади.

​ Футбол бўйича жаҳон чемпионати Россия тарихида биринчи марта бўлиб ўтмоқда. 14 июндан 15 июлгача 32 терма жамоа Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Нижний Новгород ва Екатеринбургда мусобақалар ўтказилади.

Плей-офф ўйинлари: 1/8 —30 июндан 3 июлгача, 1/4 — 6 ва 7 июлда, ярим финалларСанкт-Петербургда (10 июлда) ва Москвада (11 июлда) ўтказилади. Учинчи ўрин учун ўйин 14 июл куниСанкт-Петербургда, чемпионат финали 15 июль куни Москвада бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси тарихда энг юқори бўлиб – 400 млн долларни ташкил қилади. Бу Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014дан 12% кўп демакдир (Бразилияда мукофот жамғармаси 358 миллион долларни ташкил қилган эди). Турнирнинг 32 нафар иштирокчисининг ҳар бири камида 8 миллион доллардан олади, финалга чиққан жамоага 28 миллион доллар берилади, бронза соҳиби 24 миллион олади, тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа – 22 миллионга эгалик қилади.

Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш борасида турнирнинг тўрт нафар иштирокчиси бўлмиш мамлакатлар – Австралия, Буюк Британия, Исландия ва Польша баёнот берди. Эҳтимолий дипломатик бойкот ҳақида Европарламент депутатларимаълум қилишди.

XS
SM
MD
LG