Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:25

АҚШ ва Британия расмийлари: Хорижлик футбол ишқибозларини рус ҳакерлари нишонга олиши мумкин


Generic – Russian hack attack concept, on the computer keyboard. 3D rendering
Generic – Russian hack attack concept, on the computer keyboard. 3D rendering

АҚШ ва Британия разведкаси расмийлари Россияга футбол бўйича жаҳон чемпионатига отланган футбол ишқибозлари телефонлари ва компьютерларини рус ҳакерлари нишонга олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

13 июнь куни АҚШ Миллий контрразведка ҳамда хавфсизлик маркази директори Уильям Эванина Россияда ҳакерлар ўзини муҳим одам деб ҳисобламаган шахсларга ҳам ҳужум қилиши мумкинлигини айтди:

- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун Россияга отланган барча одам у ердаги киберхавфлар ҳақида билиши керак. Ўзингиз билан уяли телефон, лэптоп, PDA (шахсий рақамли котиб) ёки бошқа электрон мослама олишни режалаштираётган бўлсангиз, ишонинг, мосламаларингиздаги ҳар қандай маълумот Россия ҳукумати ёки кибер-жиноятчилар қўлига тушиши мумкин.

Эванина етакчилик қиладиган ташкилот АҚШга хорижий жосуслар ҳамда кибержосуслар соладиган таҳдидларни аниқлаб, уларга қарши курашади.

Эванина футбол ишқибозларига зарур бўлмаган мосламаларни уйда қолдиришни тавсия қилди.

- Ширкат ва ҳукумат расмийлари айниқса эҳтиёт бўлиши керак. Аммо ўзингизни муҳим бўлмаган одам деб ҳисобламанг.

Reuters ахборот агентлигига кўра, Британия разведка агентликлари ҳам мамлакат терма жамоаси аъзоларини ҳамда ишқибозларни киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG