Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 03:04

Сурия президенти Башар Асад Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” шиа қуролли ташкилоти ёрдамига муҳтож эканлигини, улар мамлакатда қанча керак бўлса, шунча туришини айтди.

Асад 13 июнь куни Эроннинг “Ал олам” телеканалига берган интервьюсида Сурияда Эроннинг ҳарбий базалари йўқлигини, аммо эҳтиёж туғилса, бундай базалар яратилишини таъкидлади.

- Эрон Россия каби бизнинг ҳамкоримиздир, - деди президент.

Асад эронлик маслаҳатчилар ва жангчилар, ироқлик шиа жангчилар ҳамда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг ливанлик жангчилари еттти йилдан бери давом этаётган урушда унга муҳим кўмак кўрсатиб келаётганини айтди. Асад ҳукумати сунний исёнчиларга қарши олиб бораётган уруш туфайли шу кунгача ярим миллиондан ошиқ одам ҳалок бўлди.

Асаднинг айтишича, ҳукумат Суриядаги барча ҳудудлар бошқарувини қайта қўлга киритишида бу гуруҳлар ёрдами муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда мамлакат ҳудудининг тақрибан 40 фоизи исёнчилар бошқарувида қолмоқда.

Асад жангчиларни Сурияга ўзи чақирганини, уларни ҳеч қачон мамлакатни тарк этишга чорламаслигини таъкидлади. АҚШ ва Исроил эса ундан айнан шундай қилишни талаб қилиб келади.

Исроил Эроннинг ашаддий душмани бўлиб, Суриядаги Эрон ҳарбий амалиётларини тўхатишга курашиб келади. Қолаверса, Исроил Суриядаги эрон иншоотлари ва жангчиларига тез-тез ҳужум қилиб туради.

XS
SM
MD
LG