Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Туркманистон Миллий хавфсизлик вазири ишдан олинди


Туркманистон президенти Г. Бердимуҳаммедов
Туркманистон президенти Г. Бердимуҳаммедов

Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлиги раҳбари Доврангелди Байрамов мансабидан озод қилинди. Бу ҳақда 13 июнь куни Туркманистон телевидениеси хабар қилди.

Айтилишича, Байрамов хавфсизлик кенгашининг беш ойлик иш якунларига бағишланган мажлисда “ишда қўйган жиддий камчиликлари” учун мансабидан озод қилинган, шунингдек унинг полковник унвони майор даражасига туширилган.

Янги Миллий хавфсизлик вазири этиб шу кунга қадар Мудофаа вазири бўлиб ишлаб келган Яйлим Бердиев тайинланган.

30 май куни Доврангелди Байрамов “кадрлар танлаш ва тайинлашда йўл қўйган камчиликлари учун” президент Бердимуҳаммедовдан қаттиқ ҳайфсан олган эди.

XS
SM
MD
LG