Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 21:31

Мирзиёев жаҳон чемпионатининг очилишига ўғли ва набирасини олиб борди


Мирзиёев ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” олдида суратга тушди. Фотосурат муаллифи: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди.

Президент матбуот хизматининг 14 июнда билдиришича, Мирзиёев “Внуково-2” халқаро аэропортида “футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди”.

“Таомилга кўра, президентни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” қарши олди. Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди”, -дейилади хабарда.

Мирзиёев ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри “Забивака” ёнида суратга тушди.

XS
SM
MD
LG