Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:42

ЖЧ-2018: Саркози Франция ва Австралия ўйинини томоша қилиш учун Қозонга борди


Франция собиқ президенти Николя Саркози 16 июн куни Россиянинг Қозон шаҳрида футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида бўладиган Австралия ва Франция жамоаларининг ўйинини томоша қилди.

Францияга 2007-2012 йилларда раҳбарлик қилган Саркози жаҳон чемпионатининг FIFA эълон қилган меҳмонлар рўйхатида тилга олинади.

Ўйинни 2-1 ҳисоби билан Франция ютди.

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэл Макрон ўз мамлакати жамоаси ярим финалга чиққани тақдирда ўйинни Россияга бориб томоша қилиши мумкинлигини айтган.

Бу йилги чемпинат Қримнинг босиб олиниши, Москва Украинадаги айирмачи гуруҳлар ва Суриядаги Башар Асад режимини дастаклаётгани ҳамда АҚШ сайловларига Кремлнинг аралашуви билан боғлиқ можаролар фонида халқаро майдонда Россия яккаланиб қолган бир пайтда ўтяпти.

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимига Ғарбий Европа ва Шимолий Америкадан етакчилар келмаган эди.

XS
SM
MD
LG