Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:45

ЖЧ-2018: Исландия Аргентинага бўш келмади, Франция илк ўйинни ғалаба билан якунлади


Футбол бўйича жаҳон кубоги ўйинлари доирасида Москванинг Спартак стадионида Аргентина ва Исландия жамоалари ўртасида ўйин 1:1 ҳисобида якун топди.

Аргентина жамоаси таркибида дунёнинг донғи кетган ҳужумчиси Лионел Месси тўп сурди.

Ўйиннинг 60инчи дақиқасида Месси пеналтидан гол уролмади..

Исландия аҳолиси сони жиҳатдан Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидан кичик давлатдир.

Орол давлатнинг аҳолиси 330 минг кишини ташкил қилади. Хабарларга кўра, Исландия аҳолисининг ўндан бир қисми ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Россияга келган.

Европанинг вице-чемпиони Франция эса Австралия устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Французлар илк ҳисобни ўйиннинг 58-дақиқасида видеокузатув ёрдамида белгиланган пеналти билан очишди.

Тўрт дақиқа ўтиб австралияликлар ҳисобни пеналти билан тенгалаштирди.

Ўйиннинг саксонинчи дақиқасида Пол Погба урган гол Франция жамоасига ғалбани таъминлади.

XS
SM
MD
LG