Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 11:33

NYT: АҚШда мигрант болалар ҳарбий базаларга жойлаштирилади


Жамлоқдаги болалар. Техас штати

АҚШда мигрант болалар Техас ва Арканзасдаги ҳарбий базаларга юборишлари мумкин.

Пентагонга эса 20 минг вояга етмаган жойлаштирилиши мумкин.

Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар қилди.

Гап АҚШга қариндошсиз кирган ёки чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтиш пайтида ота-онаси қўлга олинган болалар ҳақида кетмоқда.

20 июнгача мамлакатга ноқонуний тарзда келган шахслар қўлга олиниб, жавобгарликка тортилар, уларнинг болаларини эса вақтинча ушлаб туриш жойларига ёки уларни асраб олишни истаган оилаларга юбориларди.

АҚШ расмийлари болаларни қамоқхонага юбориш мумкин бўлмагани учун шундай чора кўрилаётганини изоҳлаб келарди.

АҚШ расмийларининг бу ҳаракати америкаликлар томонидан ҳам, халқаро ташкилотлар томонидан ҳам танқид қилиниб келади.

Шу сабаб АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний мигрантларни болаларидан ажратишни тўхтатиш тўғрисида фармон имзолади.

Associated Press маълумотларига кўра, фармон имзоланганидан кейин тақрибан 500 мигрант боласи ота-онаси бағрига қайтарилган.

Хабарларга кўра, Трамп ўз фармонини имзолаган пайтда АҚШда асраб олинган ва махсус изоляторларга юборилган болаларнинг умумий сони 2000 мингдан ошиқ бўлган.

XS
SM
MD
LG