Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 16:10

Тошкент аэропорти тизимидаги бузилиш парвозларнинг кечикишига сабаб бўлди


Ўзбекистоннинг Тошкент халқаро аэропорти тизими бузилиши парвозларнинг кечикишига сабаб бўлган.

23 июн кун Тошкент аэропортидан Озодликка боғланган йўловчилар тизимда юзага кетган техник нуқсон боис қачон учишларини билмай ўтиришганини айтишди.

-Қандайдир бузилиш бўлган, тўрт соатдан бери кутиб ўтирибмиз, қачон учишимизни айтишмаяпти, - деди йўловчилардан бири.

Тошкент халқаро аэропортининг Озодлик суҳбатлашган мулозими тизимдаги бузилиш боис айрим рейслар кечиктирилганини тасдиқлади.

Мулозимга кўра, 23 июн куннинг иккинчи ярмида тизимдаги муаммо бартараф этилган ва парвозлар ҳамда учоқларни қабул қилиш қайта йўлга қўйилган.

Лекин, тизимда қандай муаммо юзага келган ва бунинг оқибатида қанча рейс кечиктирилгани ҳақида Тошкент аэропорти мулозими Озодликка маълумот беролмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG