Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:53

Тошкентдаги бургер ва лавашлар ортидаги манзара

Озодликка Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Юнусобод кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган Green Burger масъулияти чекланган жамиятига қарашли экани айтилаëтган цехдан олингани иддао қилинган расмлар юборилди. Уларда Тошкентдаги аксар фастфуд тармоқларига полуфабрикат тарқатадиган цехдаги қўрқинчли антисанитария манзараси акс этган.

Бу суратлар¸ уларни Озодликка ўз шахси очиқланмаслиги шарти билан жўнатган Тошкент ҳокимият тизимида ишловчи мулозимнинг айтишича¸ жорий ойда олинган.

Озодлик суҳбатлашган Юнусобод туман солиқ идораси¸ статистика бўлими¸ Юнусобод туман ДСЭНМ - Давлат санитария эпидемиология назорат маркази¸ шунингдек "Юнусобод кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” мазкур ҳудудда Green Burger номли МЧЖ фаолият юргизаëтгани ва унинг фаст фуд тармоқларига полуфабрикат етказиб бериш билан шуғулланишини тасдиқлади.


XS
SM
MD
LG