Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:39

ЖЧ-2018: Ростов-на-Дону шаҳрида бомба қўйилгани тўғрисидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди


Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилаётган шаҳарлардан бири Ростов -на - Донуда 27 июнь куни бомбалар ўрнатилгани тўғрисидаги телефон хабарлари олингани ортидан барлар, кафе ва ресторанлардан одамлар эвакуация қилинди.

Расмий хабарларда билдирилишича, телефон террорчилари шаҳарнинг 16та жойига бомба ўрнатилганини маълум қилганлар. Олиб борилган текшриувлар натижасида маълумот ёлғон бўлиб чиқди.

Ростов-на Дону Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган шаҳарлардан бири. Бу ерда 14 июндан шу кунгача 4 маротаба ўйин ўтказилди. Кейинги ўйин бу шаҳарда 2 июлда ўтказилиши режалаштирилган.

Чемпионат доирасида 14 июндан 15 июлгача 32 терма жамоа Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростове-на-Дону, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Нижний Новгород ва Екатеринбургда мусобақалар ўтказади.

XS
SM
MD
LG