Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 13:00

ЖЧ-2018: Косово ва Албанияда ФИФА жаримага тортган Швейцария футболчиларига пул йиғилмоқда


Жака ва Шакири Сербия билан ўйинда бургутни эслатувчи имо-ишоралар қилган.

Косово ва Албания лидерлари ФИФА томонидан Швейцария терма жамоаси ўйинчилари Жака ва Шакирига солинган жаримани тўлаш учун пул йиғиш жараёнини бошлаганларини 26 июнь куни маълум қилди.

Албания бош вазири Эди Рама албан миллатига мансуб футболчилар жаримани тўлашлари учун пул йиғиш мақсадида банк ҳисоби очганини билдирди. Косовода очилган ҳисобга, расмийларга кўра, аҳоли томонидан бир неча соат ичида 23 минг доллар миқдорида пул ўтказилган.

22 июнь куни Россияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Швейцария Сербия терма жамоасини 2-1 ҳисоби билан мағлуб этган эди. Ҳар икки голни Сербия дарвозасига этник албанлар киритди. Гол ургандан кейин Жака ва Шакири бургутни эслатувчи имо-ишоралар қилган. Албания байроғида икки бошли бургут акс этган бўлиб, у мамлакат мустақиллиги рамзидир.

ФИФА ўйин бораётган стадионларда ҳар қандай сиёсий белги ва ҳаракатларни ман этади.

ФИФА бу имо-ишоралар сиёсий асосга эга деган гумон билан 24 июнда ўз терговни бошлаган ва 26 июнда бу икки футболчининг ҳар бирини 10 минг доллардан жаримга тортган эди. Бундан ташқари Швейцария терма жамоаси капитани Штефан Лихтштайнерга ҳам 10 минг доллар жарима солинди.

Шакири ва Чака Сербиянинг собиқ вилояти Косоводандир. Косово 2008 йилда Сербиядан мустақиллигини эълон қилган. Аммо Сербия Косово мустақиллигини тан олмайди ва ўртадаги алоқалар танглигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG