Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:06

Кобулдаги Ҳиндистон элчихонаси ҳундулар ва сикхларга қарши ҳалокатли ҳужумни қоралаб чиқди


Кобулдаги Ҳиндистон элчихонаси Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида худкуш ҳужумчи томонидан ҳиндулар ва сикхларга қарши содир этилган ҳалокатли ҳужумни қоралаб чиқди.

"Ушбу ҳужум халқаро терроризмга қарши якдил бўлиб курашиш заруратлигини таъкидлайди," дейилади Ҳиндистон элчихонасининг твиттер орқали берган баёнотида.

Нангарҳор вилояти маркази Жалолободда 1 июлда содир этилган худкушлик ҳужумида камида 20 одам ҳалок бўлди.

Афғон расмийларига кўра, худкуш ҳужумчи Жалолободга ташриф буюрган Афғонистон президенти билан учрашувга кетаётган бир гуруҳ ҳиндулар ва сикхларни нишонга олган.

Нангарҳорлик шифокорларнинг маълум қилишича, ҳалок бўлган 20 кишидан 17 нафари ҳинду ва сикх жамоалари аъзолари бўлган.

Ҳиндистон элчихонаси ҳужумда сикхлар раҳбари Автар Сикх Халса ҳам ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ҳужум учун масъулиятни минтақада фаол бўлган "Исломий давлат" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG