Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:16

Ўзбекистоннинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналарида янги лавозим пайдо бўлди


Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар ишлайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 2 июлда билдиришича, мазкур лавозим президент қарорига мувофиқ шу йилнинг 1 июлидан жорий этилган.

Расмий маълумотда айтилишича¸ 2017 йилда Ўзбекистоннинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан савдо айланмаси жами 668 миллион 200 минг долларни ташкил қилган. Бу рақам 2016 йилдаги кўрсаткичдан 16 фоизга кўпдир.

Жумладан, 2017 йилда Ўзбекистоннинг савдо айланмаси Қирғизистон билан 253 миллион 900 минг долларга, Тожикистон билан 237 миллион долларга, Туркманистон билан 177 миллион 300 минг долларга етган.

XS
SM
MD
LG