Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:38

Импорт пишлоқ, колбаса ва музқаймоқнинг акциз солиғи 2 баробарга пасайтирилди


Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб импорт қилинадиган қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг акциз солиқлари икки баравар пасайтирилади. Бу ҳақда Спутник нашри хабар берди.

Жумладан, президент қарорига асосан импорт қилинадиган пишлоқ ва колбасалар учун акциз солиғи ҳозирги 20 фоиздан 10 фоизгача, хорижий музқаймоқ учун 30 фоиздан 15 фоизгача туширилади.

“Ушбу чорларар бозор иқтисодини ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган маҳсулотларни аҳоли учун ҳамёнбоп қилишга қаратилган”, дейилади бу борадаги хабарда.

Қарорга асосан соғлом рақобатни ривожлантириш ва бюджетга қўшимча маблағ келиб тушиши таъминлаш мақс адида алоҳида юридик шахсларга берилаётган солиқ ва бож имтиёзлари ҳам бекор қилинади.

XS
SM
MD
LG