Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:15

Ҳасан Руҳоний Трампнинг Эронни нефть бозоридан четлатиш ҳаракатини қоралади


Руҳоний Швейцарияга 2 июлда келди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 3 июлда Швейцария пойтахти Бернда қилган чиқишида АҚШ ва Саудия Арабистони Теҳронни нефть бозоридан четлатишга ҳаракат қилаётганини қоралади.

-Эрон нефтининг экспорт қилинмаслиги Яқин Шарқ минтақасидаги нефтнинг экспорти тўхтатилишини англатади. Америкаликлар нима иш қилаётганларини ўзлари англамаётганга ўхшайди. Улар Эронга бир томчи нефтни ҳам экспорт қилишга йўл қўймаймиз, демокда. Майли, бу ишни амалга оширсинлар, натижасига ҳам ўзлари гувоҳ бўладилар, - деди Руҳоний.

АҚШ май ойида Эрон билан тузилган Теҳрон ядровий дастурини тўхтатиш шартномасидан чиққанини эълон қилган ва ноябрь ойидан Европадаги барча иттифоқчиларни Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатишга чақираётган эди.

АҚШ Эрондан нефт экспортини тўхтатиш ортидан юзага келадиган етишмовчиликни Саудия Арабистонида нефть қазиб олишни кўпайтириш орқали ёпиш таклифни киритган. Саудия Арабистони бу таклифни қабул қилганини билдирган эди.

Ҳасан Руҳоний Европага сафарини 2 июль куни бошлади. Сафардан мақсад келажаги номълум бўлиб қолаётган Эрон ядровий дастурига оид шартнома тақдирига ойдинлик киритиш экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG