Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:31

Таиландда ғорга қамалиб қолган болаларни қутқаришга бир неча ой вақт кетиши мумкин


Ғорга қамалиб қолган болаларни қутқараётган қутқарувчилар.

Таиланнда ғорга қамалиб қолган болаларни қутқариш ишлари кучли ёмғир ёғаётгани ортидан бир неча ойга чўзилиши мумкин.

Қутқарув ишлари билан шуғулланаётган ҳарбийларнинг билдиришича, ғордаги бир неча ўн километрлик йўлаклар сувга тўлиб қолган, айрим жойларда сувнинг баландлиги беш метрга етган. Бу эса қутқарув ишларини олиб боришга тўсқинлик қилмоқда.

Қутқарувчилар бир неча ой мобайнида ғордаги болаларга озиқ-овқат ва сув етказиб берилишини билдирмоқда.

Аввалроқ Таиланднинг Чианг-Рай вилоятида 23 июнда йўқолиб қолган 11-16 ёш оралиғидаги 12 бола 2 июлда соғ-омон ғор ичида топилгани хабар қилинган эди.

Футбол жамоаси аъзолари бўлган бу болаларни ғорда британиялик сув остида сузувчилар Жон Волантен ва Рик Стантон топган.

Хабарда билдирилишича, 12 бола ва уларнинг мураббийси ғорга команда аъзоларидан бирининг туғилган кунини нишонлаш учун кирган.

4 километр йўл юрилганидан кейин болалар ортга қайтиш имиконияти йўқлигини, йўлакларни сув босгани ва ерости дарёсининг сатҳи кўтарилганини сезиб қолишган.

Қутқарувчиларга кўра, болаларнинг бирортаси сузишни билмайди. Шунинг учун ҳам уларга махсус жиҳозларни етказиб беришга ҳаракат қилинмоқда.

Болалар қутқарилгунига қадар ўтадиган уч-тўрт ой давомида улар олдида ҳарбий сув остида сузувчилар, врачлар ва психологлар навбатчилик қилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG