Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:37

“Ислом давлати” халифасининг ўғли ўлдирилгани айтилмоқда


Абубакр ал-Бағдодийнинг "Ислом давлати"га қўшилишдан олдинги сурати.

Ўзини “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи халифаси деб эълон Абубакр ал-Бағдодийнинг ўғли Суриянинг Хомс шаҳрида ўлдирилди¸ деб хабар тарқатди жиҳодчи гуруҳ янгиликлар каналига таянган Reuters агентлиги.

Айтилишича¸ Худайфа ал-Бадрий жиҳодчиларнинг Хомсдаги иссиқлик электр станцияси яқинидаги Сурия ва Россия ҳарбийларига қарши уюштирган ҳужуми пайтида ўлдирилган.

Ҳозирча бу хабар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.

«Ислом давлати» етакчиси Абубакр ал-Бағдодийнинг қаерда экани сирлигича қолмоқда. Сешанба куни террорчи гуруҳ тарқатган баëнотдан¸ унинг ҳали ҳам тирик экани тушунилади¸ деб ëзди Reuters.

Бир неча марта Бағдодийнинг ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган¸ аммо уларнинг кейинчалик ҳаммаси рад этилган эди.

АҚШ томонидан халқаро қидирувга берилган Бағдодийни топишга ëрдам берувчи маълумот учун 10 миллион доллар мукофот пули ваъда қилинган.

XS
SM
MD
LG