Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 06:23

Туркия билан имзоланган экстрадиция тўғрисидаги Битим кучга кирди


Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Туркия билан муносабатлар яхшиланди¸ икки давлат раҳбарлари бир неча бор олий даражали учрашув ўтказди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 2 июль куни Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тузилган экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилувчи қонунга қўл қўйди.

Жорий йил 26 июнь куни парламент Қонунчилик палатаси¸ 28 июнда эса¸ Сенат томонидан маъқулланган мазкур қонун президент имзолаганидан сўнг кучга кирди.

Икки давлат ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги келишув 2018 йилнинг 30 апрель куни Туркия Адлия вазирининг Тошкентга қилган сафари давомида имзоланган эди.

Ўзбекистон ҳуқуқ тизими расмийлари¸ бу битимнинг Туркия билан ҳамкорликнинг янги¸ конструктив йўлларини очишини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG