Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 01:31

Сенат қўмитаси Россиянинг АҚШ сайловларига аралашувига оид ҳисоботини чиқарди


АҚШ Сенатининг Разведка қўмитаси мамлакат разведка тизими раҳбарларини Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви масаласида бир неча бор савол-жавобга чақирган.

Россиянинг 2016 йилги Америка президентлик сайловига аралашувини махсус тафтиш қилган АҚШ Сенати ҳузуридаги Разведка қўмитаси ўз суриштируви хулосасини эълон қилди.

Демократ ва республикачи сенаторлар томонидан қувватланган бу хулосага кўра¸ Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви аввал хабар қилинганидан кўра каттароқдир.

Бу хулоса¸ президент Трампнинг 16 июль куни Владимир Путин билан Ҳелсинкида ўтказадиган биринчи саммити олдидан Сенат томонидан Оқ уй раҳбарига берилган огоҳлантирув сигнали сифатида талқин этилмоқда.

Трамп ҳозиргача АҚШ разведка хизматларининг Россия аралашувига оид 2017 йил январида эълон қилган ҳисоботига шубҳа билдириб келмоқда.

Бу ҳисоботда 2016 йилги Америка президент сайловларини Кремль учун манфаатли йўналишга буриш мақсадида уюштирилган ҳакерлик ҳужумлари ва пропаганда хуружларининг шахсан Путин буйруғи билан амалга оширилгани айтилган эди.

Марказий разведка бошқармаси¸ Федерал тергов бюроси ва Миллий хавфсизлик агентлиги биргаликда ҳозирлаган бу ҳисоботда¸ Кремлнинг бу хуружлар билан Трамп ëки унинг демократ рақиби Ҳиллари Клинтондан қай бирига ëн босганига оид аниқ хулоса берилмади.

Аммо АҚШ расмийлари жамоатчилик олдидаги чиқишларида бир неча марта Москва Дональд Трампнинг президентликка келишини қўллаб-қувватлаганини билдирдилар.

Ҳозирча Оқ уй Сенат Разведка қўмитаси ҳисоботига муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG