Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:26

САМАРҚАНД – "Бир бойвачча ўтказган қувр портлагани туфайли қўшнимнинг уйи қулаб тушди"

ОҚДАРЁ. "Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Янгиобод қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан мурожаат йўлламоқдаман. Жорий йил 17 июнь куни соат 12 ларда ер қаттиқ силкиниб, кучли овоз чиқарди. Осмонга чанг-тупроқ кўтарилди. Каттароқ юк машинаси бирор ерга урилди шекилли, деб кўчага югуриб чиқдик. Ён қўшнимизнинг уйи қулаб тушган, Маҳлиё опанинг "Болаларимнин қутқаринглар!" деган аянчли овозини эшитдик. Қўни-қўшнилар 2-3 соат уриниб, вайрон бўлган уй тагидан қолган икки норасида болани қутқардик. Афсуски, Маҳлиё опа вафот этди. Икки боласи эса шифохонада.

Кейин маълум бўлишича, портлаш юз берган экан. 2017 йилда бир бойвачча газ қуйиш шахобчаси очиб, кўчамизга газ қувури кўмдирган эди. Мана шу
қувур тешилиб, газ сизиб, портлаш келиб чиқибди. Ушбу ҳодисадан кейин йигирмадан зиёд хонадон вакиллар юрак ҳовучлаб яшамоқдамиз.Ахир, эрта-индин яна портлаш юз бериши мумкин-да! Ҳозир ҳам қувурдан газ сизиб чиқмоқда. Бир кишининг бойиши учун юзлаб одамлар ҳаёти хатарга қўйилиши тўғрими?! Оқдарё раҳбарлари яна бирор уй портлаб, оила пароканда бўлишини кутишмоқдами?"
Бошқа мақолалар

XS
SM
MD
LG