Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 01:31

Тошкент ИИБси: Orient Finans банкни тунашга уринганлар қўлга олинди


Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича¸ пойтахтдаги Orient Finans хусусий банкини тунамоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинган.

"Уч нафар жиноятчи банк депозит қутисини махсус ускуна ëрдамида очишга уринаëтган пайтда қўлга олинди»¸ дейилади расмий хабарда.

Айтилишича¸ ушланганларнинг учаласи ҳам Украина фуқароларидир.

ИИВ хабарида ëзилишича¸ қўлга олинганлардан бири 16 май куни банкда ҳисоб рақами очган ва мижоз қиëфасида банк хавфсизлик тизими¸ қоровул ва видеокамераларнинг ишлашини ўрганган.

Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш очилган ва тергов амалиëтлари олиб борилмоқда.

Хусусий тижорат банки бўлган Orient Finans банк капитали 2017 йилги ҳисоботга кўра¸ 1¸5 триллион сўмни ташкил этади. Унинг 80 фоиз акционерлари хусусий шахслардир.

Банк бошқаруви раиси Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси генерал Ботир Парпиевнинг ўғли, собиқ раиси Рустам Иноятовнинг куëви Бобур Парпиевдир.

XS
SM
MD
LG