Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:30

Трамп - Путин музокарасидан сўнг АҚШ ва Россия дипломатлари ҳам учрашув ўтказади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ва АҚШ президентларининг 16 июлда Хельсинкида ўтадиган музокарасидан сўнг икки давлат дипломатлари алоҳида учрашув ўтказади.

Бу ҳақда 4 июль куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. Унга кўра, ҳозирги кунда президентлар учрашувига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

-Ишонтириб айтаманки, саммитга тайёргарлик ишлари экспертлар даражасида давом этмоқда. Биз Қўшма Штатлар билан муносабатларимизга соя солаётган ҳар қандай масала юзасидан очиқ-ошкора мулоқотга тайёрланаяпмиз,- деди Лавров.

Ташқи ишлар вазирининг айтишича, Трамп ва Путин учрашувидан сўнг у АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашади.

Урашувда президентлар мулоқоти пайтида қабул қилинган қарорларни тезкорликда амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG