Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:14

Қирғиз-Тожик чегарасидаги АЁҚШда чиққан ёнғинда 4 одам жароҳатланди, 9та автомашина ёниб кетди


Иллюстратив сурат.

Қирғизистоннинг Боткен туман Лайлак туманида автомобилга ёнилғи қуйиш шаҳобчасида юз берган ёнғин пайтида 4 одам жароҳатланди, 9 автотранспорт воситаси ёниб кетди.

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг билдиришича, Лайлак туманидаги Жани Жер қишлоқ ҳукумати ҳудудидаги АЁҚШда ёнғин 4 июль куни кеч соат 8:30 бошланган ва 5 июль куни тонгга яқин ўчирилган.

Тожикистон билан чегарада жойлашган АЁҚШдаги ёнғинни ўчиришга қирғиз томонидан 1та, тожик томонидан 3та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган.

Ёнғинда жабрланганлардан бир нафари Қирғизистон, уч нафари Тожикистон фуқаросидир.

Ёнғинда 4та фура, 2 та газ ташувчи юк машинаси, 2та спринтер ва 1та енгил автомашина ёниб кетди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG