Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 01:32

Вашингтон ва Теҳрон бир-бирига пўписа қилди


Форз кўрфазидан жаҳон бозорига олиб келинаëтган нефть танкерларда Ҳормуз бўғозидан ўтади.

АҚШнинг Эрон нефти экспортини блок қилиш таҳдидига муносабат билдирган Теҳрон раҳбарияти¸ бунга жавобан нефть танкерларининг Форз кўрфазидан чиқиш йўлини тўсиб қўйишдан огоҳлантирди.

4 июль куни Австрия пойтахти Венага сафар қилган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ эмбаргосига жавобан нефть экспорт қилувчи қўшни давлатлар танкерларининг Форс кўрфазидан ўтишини тўхтатиб қўйишга ишорат қилди.

- Америкаликлар бозордаги Эрон нефти ҳажмини нолга туширишни истаëтганини айтмоқда. Бу эса¸ уларнинг бундай ҳаракат оқибатлари ҳақида ўйлаб кўрмаганини кўрсатади¸ деди Руҳоний жумладан.

Исломий инқилоб қўриқчилари гвардияси раҳбарларидан бири президентнинг бу баëнотини олқишлади ва сараланган ҳарбийлар гуруҳи Форз кўрфазини тўсиш буйруғини бажаришга ҳозирлигини билдирди.

Эрон билан имзоланилган халқаро келишувдан чиқишга қарор қилган Трамп маъмурияти 4 ноябрдан бошлаб Эронга нисбатан иқтисодий санкциялар қайта кучга киришини эълон қилди.

Оқ уй жаҳон ҳукуматларини шу муддатга қадар Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатиш¸ акс ҳолса¸ АҚШ молиявий жазосига дучор бўлишдан огоҳлантирди.

Эрон огоҳлантирувига муносабат билдирган Пентагон Форз кўрфазининг стратегик Ҳормуз бўғози орқали нефть танкерларининг ўтиб-қайтиши очиқ қолишини таъминлашни ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG