Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:37

Нобиометрик паспортлар амал қилиш муддати 2020 йилгача узайтирилди


Kейинги ойларда паспорт столларидаги тирбандлик кескин кучайиб¸ аҳоли норозилигига сабаб бўлаëтган эди

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали тарқатган хабарга кўра¸ Тошкент ҳукумати биометрик бўлмаган паспортлар амал қилиш муддатини яна бир ярим йилга узайтирган.

Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар; чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди¸ дейилади расмий хабарда.

Нобиометрик паспортлар амал қилиш муддати жорий йил 1 июлида тугаган¸ аммо Озодлик гаплашган расмийлар¸ мамлакат аҳолисининг камида 10 фоизи биометрик паспорт олмаганини билдирган эди.

1 июлдан бошлаб нобиометрик паспорт эгаларига жарима жорий этилиши ортидан¸ кейинги ойларда паспорт столларидаги тирбандлик кескин кучайиб¸ аҳоли норозилигига сабаб бўлаëтган эди.

XS
SM
MD
LG