Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 01:31

Нархи 40 минг доллардан кам бўлмаган автомобиллар учун бож солиғи бекор қилинди


Lexus автомобиллари.

Хориждан Ўзбекистонга олиб кирилаётган қиммат автомобиллар ва электрокарлар импорт божидан озод этилди.

Президент томонидан 29 июнда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, 2019 йилнинг 1 январидан нархи 40 минг доллардан кам бўлмаган, ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп вақт ўтмаган енгил автомашиналар учун ноль ставкадаги импорт божи тўланиши амалга татбиқ этилади.

Бироқ бундай автомобиллар учун 20 фоизли акциз солиғи ва 20 фоизли қўшимча қиймат солиғи сақланиб қолинади.

Ҳужжатда, шунингдек, электрокарлар учун ҳам бож солиғи бекор қилинди. Электрокарларга акциз солиғи тўланмайди, бироқ қўшимча қиймат солиғи сақланиб қолинади.

Бошқа автомобилларни импорт қилиш бўйича божхона йиғими ва акциз солиғи ставкалари деярли ўзгармади.

“Газета уз” нашрининг ёзишича, янги тартибга асосан эндиликда, масалан, Ўзбекистонга олиб кириладиган 40660 долларлик автомобилга 17600 доллар миқдорида акциз солиғи ва қўшимча қиймат солиғи тўланади,

Нархи 35 минг АҚШ доллари бўлган электрокарни олиб кириш учун эса 7000 минг доллар миқдорида қўшимча қиймат солиғи тўланади.

XS
SM
MD
LG