Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:48

Хорижда ишлаш учун давлатдан рухсат олиш амалиёти бекор қилинди


Хусусий меҳнат шартномалари бўйича хорижга кетаётган фуқароларга хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби 2018 йилнинг 1 августидан бошлаб бекор қилинади. Бу борадаги қарорни президент 5 июлда имзолади.

“Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган қаорда белгиланишича, бундан буён хорижга ишга кетаётганларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан ихтиёрий рўйхатдан ўтиш таомили жорий этилади.

Шунингдек, 1 августдан бошлаб хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади. Бундай тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилади.

Қарорга асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG