Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 08:34

Исроил Европа Иттифоқини Эронни қўллаб-қувватламасликка чақирди


Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Бельгияда Эрон дипломатининг террорчиликда гумонланиб қўлга олиниши ортидан Европа Иттифоқини Теҳрон билан алоқаларни узишга чақирди.

-Шу ҳафтада биз Эроннинг мислсиз икки юзламачилигига гувоҳ бўлдик. Жорий ҳафтада Эрон президенти Европада АҚШ президенти Дональд Трамп санкцияларни бекор қилишига босим кўрсатиш мақсадида давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Айни пайтда Францияда Эрон режалаштирган террорнинг олди олинди. Мен Европа лидерларини Эроннинг террорчи режимини молиялаштиришдан бош тортишга чақираман,-деди Нетаняҳу.

30 июнда Эроннинг Венадаги элчихонаси дипломати Бельгия сўрови билан Германияда қўлга олинган эди. Дипломат Франциядан бошпана топган эронлик фаолларга қарши ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумонланмоқда. Мана шундай гумон билан Бельгияда яна икки одам, Францияда эса уч одам қўлга олинган.

Мазкур қўлга олишлар Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг 2 июлда Европага бошлаган сафари арафасида бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG