Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:31

Японияда диний оқим раҳнамоси ва унинг олти издоши қатл этилди


Cарин ҳужумида 13 киши ҳалок бўлган ва 6000 киши жароҳат олганди

“Аум Синрикё” диний оқими раҳнамоси Шоко Асахара ва унинг олти нафар издоши 1995 йилда Токио метросига қилинган ҳужумга алоқадорлик ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб, қатл этилди, дея хабар берди Япония Адлия вазирлиги.

Вазирликка кўра, маҳкумлар 6 июль куни эрталаб Токио қамоқхонасида қатл этилган.

Япония тарихидаги энг ҳалокатли дея билинган сарин газ ҳужумида 13 киши ҳалок бўлган ва 6000 кўпроқ одам жароҳат олганди.

“Аум Синрикё” диний оқими аъзолари пластик сумкаларга жойлаштирилган сарин газини метродаги вагонлар ичида ишлатган эди.

Заҳарли газ бир неча сония ичида вагон ичида бўлган йўловчиларни заҳарлаган, баъзиларини кўр ва фалаж қилиб қўйганди.

Асахара асос солган диний оқим вакиллари амалга оширган яна яна бошқа ҳужумларда жами 27 одам ҳалок бўлганди.

“Аум Синрикё” оқимининг Японияда 10 минг ва Россияда 30 минг тарафдори бор.

XS
SM
MD
LG