Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:59

Трамп: Путин билан учрашувга тўлиқ тайёрман


АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Хелсинкида 16 июлда учрашишга тайёр эканини айтди.

France Press агентлигининг хабар беришича, Трамп бу гапларни “унинг тажрибасига шубҳа билдирган” америкалик журналистларнинг танқидларига жавобан айтган.

-Уларнинг ҳаммаси президент Трамп тайёр бўладими, ахир Путин КГБдан бўлса, дейишади. Путин дуруст одам, биз ҳаммамиз дуруст одамлармиз. Мен учрашувга тайёр бўламанми? Мен тўлиқ тайёрман. Бундай нарсаларга мен бутун умр тайёргарлик кўрганман, - деди Трамп.

Bloomberg хабарига кўра, Трамп ва Путин Суриядан Эрон қўшинларини чиқариш ва уларниДамашқни қўллаб-қувватлайдиган қўшинлар билан алмаштириш масаласини муҳокама қилади. Бундай талабни АҚШ ва Эрон илгари сурмоқда. Агентлик хабарига кўра, Путин бу мавзуни Трамп билан яккама-якка учрашув пайтида муҳокама қилмоқчи.

Reuters агентлиги хабар беришича, қурол-яроқларни назорат қилиш ҳамда ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталар ҳақидаги Битим ижросини назорат қилиш ҳам муҳокама мавзулари бўлади.

XS
SM
MD
LG