Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:40

Британия полицияси икки фуқарони "Новичок" билан заҳарлаган жисмни изламоқда


Британия полицияси Англиянинг Солсбери ҳамда Эймсбери шаҳарларида асабни фалажловчи "Новичок" моддаси билан заҳарланган жисмларни изламоқда.

100 дан ошиқ полиция ходими ўтган ҳафтада "Новичок"дан заҳарланган Эймсберида яшаган эр-хотиннинг қандай заҳарланганини аниқлашга уринмоқда.

Эймсбери шаҳри Солсбери шаҳридан 11 км масофада жойлашган бўлиб, жорий йилнинг март ойида Солсберида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва униинг қизи Юлия айнан "Новичок" газидан заҳарланган эди.

30 июнь куни Эймсберининг 44 ёшдаги турғуни Дон Стержесс ҳушидан кетган.

Орадан кўп ўтмай, унинг дўсти Чарльз Роули ҳам ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва у ҳам шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда уларнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Улар қай йўсинда "Новичок"дан заҳарлангани ҳозирча номаълум.

Британия расмийлари Скрипаллар "Новичок" моддаси билан заҳарланганини таъкидлаб келади.

Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган.

Расмий Москва бу иддаони рад этиб келади.

5 июль куни Британия ички ишлар вазири Сажид Жавид:

- Фуқароларимиз атайин ёки тасодифан заҳарланиши, ёки кўчаларимиз, паркларимиз, шаҳарларимиз заҳар ташланадиган жойга айланишига йўл қўйиб бўлмайди, - деди.

Асабни фалажловчи "Новичок" моддасини ҳарбий амалиётларда фойдаланиш мақсадида совет олимлари ишлаб чиққан.

XS
SM
MD
LG