Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:11

Таиланддаги ғорда қамалиб қолган футболчиларни қутқармоқчи бўлган ғаввос ҳалок бўлди


Таиланд шимолидаги ғорда қолиб кетган 12 нафар ёш футболчи ва уларнинг мураббийини қутқариш жараёнида собиқ ҳарбий ғаввос ҳалок бўлди.

Ғаввос ҳаво тўпланган цистерналарни ғор ичидагиларга бериб қайтаётган пайтда ҳушидан кетган.

23 июнь куни болалар футбол жамоаси аъзолари мураббийлари билан биргаликда Таиланднинг Тхам Луанг ғорида йўқолиб қолган эди.

Орадан деярли ўн кун ўтиб, уларнинг тирик экани аниқланди.

Гуруҳ кучли ёмғир оқибатида ғорга кириш йўллари сув остида қолгани туфайли ғордан чиқа олмаган.

Ҳозирда қутқарувчилар насослар ёрдамида сув кўламини озайтиришга уринмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, гуруҳни қутқариш осон бўлмайди. Агар ўсмирларни бирор йўл билан чиқариб олиш йўли топилмаса, улар сув камайгунга қадар 4 ой ғорда қолиб кетиши мумкин.

XS
SM
MD
LG