Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 06:21

Суриядаги исёнчилар мамлакат жануби-ғарбидан чиқиб кетиш бўйича музокарага тайёр


Бомбардимондан қочган суриялик болакай

Суриянинг жануби-ғарбида ҳукумат кучлари қуршаб олган ҳудулардаги исёнчилар Россия билан музокараларни давом эттиришга тайёр.

Бунга Россия Сурия армияси билан ҳамкорликда амалга оширган шиддатли ҳаво ҳужумлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ Москва етакчилигида олиб борилган музокаралар давомида Суриянинг Иордания билан чегарадош ҳудудидаги 30 шаҳарни ҳукумат бошқарувига қайтариш бўйича келишувга эришилганди.

Аммо 4 июль куни музокаралар қисқа муддатга тўхтаб қолди, натижада Россия ҳамда Сурия кучлари ҳарбий учоқлар ва ракеталар билан шиддатли ҳужумларни бошлади.

Ҳужум давомида 320 минг оддий фуқаро қочишга мажбур бўлгани ақтилмоқда.

Сурияда 7 йилдан бери тинчимаётган уруш давомида бунчалик кўп одам бир пайтда қочишга мажбур бўлган ҳолат кузатилмаган эди.

Халқаро ҳамжамият Россия ва Сурия амалиётини кескин қоралади, БМТга аъзо давлатлар ушбу ҳолатни муҳокама қилиш учун навбатдан ташқари йиғинларни ўтказди.

Сурия президенти Башар ал-Ассад Суриянинг жануби-ғарбидаги барча ҳудудларни эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ҳужумлар ортидан кўп ўтмай исёнчилар Россияни “ернинг кулини кўкка совуриш” сиёсатини олиб боришда айблаб, музокараларни давом этишга тайёр эканликларини билдиришди.

XS
SM
MD
LG